Kitobxon...D qZleZjgbg]wdbr Zebgeb]b >ZjZoleZj]Zzjm ebdlmrbrb 7 Kbf[Z Za riZe_jZ 8...

11

Transcript of Kitobxon...D qZleZjgbg]wdbr Zebgeb]b >ZjZoleZj]Zzjm ebdlmrbrb 7 Kbf[Z Za riZe_jZ 8...

  • ЎЗБ

    ЕКИ

    СТО

    НД

    А З

    АМ

    ОН

    АВ

    ИЙ

    ИН

    ТЕН

    СИ

    В О

    ЛМ

    А Б

    ОҒЛ

    АР

    И

    Ijrochi:

    ISBN 978-9943-4569-3-8

    9 789943 456938

  • Kitobxon.Com

  • Ўзбекистонда замонавий интенсив

    олма боғлари

    Baktria press

    тошкент – 2016

    Kitobxon.Com

  • УЎК 634.11(575.1)KБК 42.355-3(5Ў)А 18Аброров, Ш.Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари [Матн] : қўлланма / Ш. Аброров, К. Султонов, И. Нормуратов. -Тошкент : Baktria

    press, 2016. - 132 б.

    Қўлланма боғнинг илк йилларидан, қандай қилиб олма дарахтларида мевали новдаларни ва шох-шаббани шакллантириш,юқори ҳосилдорликка эришиш, сифатли ва мўл мева етиштириш мавзуларни кенг ёритиб беради.

    Қўлланмадаги маълумотларнинг кўп қисми уруғли мева дарахтлари физиологиясидан олинган. Боғда қўлланиладиган агротех-ник тадбирлар уруғли ва данакли меваларга ҳам таалуқли ҳисобланади. Ушбу тадбирларни боғда муваффақиятли қўллаш учун

    уруғли меваларнинг ўсиши ва мева тугиш хусусиятларини яхши тушиниш талаб этилади. Мева етиштиришнинг калити бу – мевали дарахт ўсиши ва ҳосил тугиши ўртасидаги мувозанатни тўғри бошқаришдир.

    Ушбу қўлланма интенсив олма боғи ва умуман олма етиштириш билан шуғулланувчи агроном ва боғбонлар учунмўлжалланган.

    УЎК 634.11(575.1)KБК 42.355-3(5Ў)

    масъул муҳаррир: Қодиржон Қаюмов

    тақризчилар:С. Я. Исломов, Тошкент Давлат Аграр Университети «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш тех-

    нологияси» кафедраси доценти. С. Т. Санаев, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик» кафедраси доценти. Х. Т. Норбеков, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик» кафедраси доценти.

    Қўлланмани тайёрлашда австралиялик олим Бас ван ден Энденинг рухсатига мувофиқ «Интенсив олма етиштириш» номли китобининг инглиз тилидан таржимасидан ва расмларидан фойдаланилди. Китоб тузувчи Шухрат Аброров томонидан кенгайтири-либ Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳамда Ўзбекистон интенсив боғларида охирги 8 йил мобайнида йиғилган тажриба ва расмлар билан бойитилган.

    Қўлланмадаги барча маълумотлар илмий изланишлар ва тажрибага асосланган ҳамда яхши мақсадни кўзлаб тайёрланган. Қўлланма тузувчиси берилган маълумотларни амалда қўллашдан келган зарарга жавобгар эмас.

    Тошкент Давлат Аграр Университетига қўлланмани тайёрлашда кўмак кўрсатганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

    Мазкур нашр тузувчиси томонидан билдирилган фикрлар, БМТ, жумладан, БМТТД ва БМТга аъзо давлатларнинг расмий нуқтаи назарларига мос келмаслиги мумкин.

    © БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, 2016© Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, 2016© Baktria press, 2016

    ISBN 978-9943-4569-3-8

    Kitobxon.Com

  • 3

    кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4

    Қандай боғлар интенсив боғлар дейилади. . . . . 51. Қандай боғлар интенсив боғлар дейилади . . . . . . . . . . . . . . . . . .52. 21-асрда мева етиштириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 63. кўчатларнинг экиш қалинлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 64. дарахтларга ёруғлик тушиши . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 75. симбағаз/шпалера. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 86. нарвонсиз ишланадиган боғлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . 8

    I. олма дарахтларининг морфологик тузилиши 91. барг . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 92. фотосинтез . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 93. нафас олиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 104. илдиз . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 105. гуллаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 116. мева ривожи, етилиши ва пишиши . . . . . . . . . . . . . . . 12

    II. олма дарахтларининг ташҚи муҳит шароитларига бЎлган талаби. . . . . . . . . . . . . . . . . . 151. Ёруғлик . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 152. иссиқлик . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 163. сув . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 174. ҳаво . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 185. тупроқ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 19

    III. олма дарахти пайвандтаглари . . . . . . . . . . . . . . 201. пайвандтаг турлари ва уларнинг хусусиятлари . . . . 202. пакана пайвандтагларнинг ўзига хос хусусиятлари . 23

    IV. олма боғларини ташкил этиш . . . . . . . . . . . . . . 241. боғни тўғри ташкил қилиш. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 242. сифатли кўчат . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 253. паст бўйли дарахтлар учун ер танлаш . . . . . . . . . . . . 254. ер тайёрлаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 265. кўчат ўтқазиш. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 276. Қайта экиш касаллиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 297. экилгандан сўнг. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 29

    V. олма дарахтларини суғориш ва Ўғитлаш. . . . 301. суғориш. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 302. томчилатиб суғориш тизими . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 303. Ўғитлаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 354. макроэлементлар ва уларнинг хусусиятлари . . . . . . 355. микроэлементлар ва уларнинг хусусиятлари . . . . . . 41

    VI. олма дарахтларини кесиш ва шакл бериш физиологияси. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 431. дарахт қисмларининг номлари ва маъноси. . . . . . . . 432. кесишнинг олма дарахтига умумий таъсири . . . . . . . 44

    3. кесиш ва унинг турлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 465. тўғри шакл беришда қўлланиладиган усуллар . . . . . 526. Ёзги кесиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 56

    VII. олма навлари ва уларнинг Ўсиш хусусиятлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 581. янги олма навлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 582. олма навларининг ўсиш хусусиятлари. . . . . . . . . . . . 663. кўп лидерли ўстириш усуллари . . . . . . . . . . . . . . . . . . 68

    VIII. олма дарахтларига шакл бериш ва кесиш . 711. бир ярусли марказий лидер усули. . . . . . . . . . . . . . . . 712. яруссиз марказий лидер усули (урчиқсимон, шпиндельбуш) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 803. кўп лидерли тарбиялаш усуллари . . . . . . . . . . . . . . . . 844. ярим интенсив эркин ўсувчи (симбағазсиз) олма боғларида дарахтларга кўп ярусли марказий лидер усулида шакл бериш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 885. эркин ўсувчи 4 лидерли ўстириш усули . . . . . . . . . . . 916. катта олма дарахтлар шаклини ўзгартириш. . . . . . . . 92

    IX. зараркунанда ва касалликларга Қарши кураш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 931. олма дарахти зараркунандалари . . . . . . . . . . . . . . . . . 932. олма дарахти касалликлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 993. олма мевасининг чириш касалликлари . . . . . . . . . . 106

    X. олма дарахтларини Ўстириш . . . . . . . . . . . . . . . 1101. дарахтларнинг совуқдан зарарланиши. . . . . . . . . . . 1102. олма дарахтларининг танадан илдиз отиши . . . . . . 1123. Қуёш нурларини қайтарувчи мато . . . . . . . . . . . . . . . 1124. мулчалаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 1125. илдизларни қирқиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 1137. Ёш дарахтлар шохларини бойлаш . . . . . . . . . . . . . . . 116

    XI. олма ҳосилини парвариш Қилиш . . . . . . . . . . 1181. Чангланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 1182. ҳосилни сийраклатиш (тоқалаш) ва мева ривожи 1203. солкашлик . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 1224. мева теримини аниқлаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 1225. олма мевасида теримдан олдин ва кейин юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар . . . . . . . . . . . . . . . . 1256. меванинг қуёшда куйиши. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 127

    XII. олма боғи яратиш бизнес режаси. . . . . . . . . 1291 гектар ер майдонида олма боғи яратиш бизнес режаси ҳисоб-китоби . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 129

    фойдаланилган адабиЁтлар рЎйхати . . . . . . . . . 131

    мундарижа

    Kitobxon.Com

  • 4

    Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари

    Ўзбекистон шароитида етиштириладиган ме-валар азалдан ўзининг мазаси ҳамда сифати-нинг юқорилиги билан машҳур. Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда етиштириладиган мева-лардан қайта ишланган маҳсулотлар ҳам сифа-ти юқорилиги билан ажралиб туради (қуритилган мевалар, шарбатлар, қиёмлар ва ҳ. к. ). Мамла-катимизда боғдорчиликни замонавий технология-ларни қўллаб самарадорликни, ҳосилдорликни ва майдонларни ошириб боришимиз зарур.

    Пакана пайвандтагли мевачиликнинг ри-вожланиш тарихига назар солинадиган бўлса Ўзбекистонда академик Р. Р. Шредер паст бўйли пайвандтагларга уланган кўчат экилган боғларни кўпайтириш ташаббускори бўлган, у 1909 йилда Тошкент атрофида икки гектар ерга секин ўсадиган олма ва нокзор барпо этган.

    1905 йилда Тошкент атрофидаги боғдорчилик хўжаликларида Қримдан келтирилган паст бўйли пайвандтагларга уланган олма ва нок дарахтла-ри яхлит тарзда экилган ва улар жуда яхши ҳосил бера бошлаган. 1954 йилда уларнинг ҳаммасини совуқ уруб кетган (Ўзбекистон Мевачилиги, 426-бет). 1960-1970 йилларда республикамизда пака-на ва ярим пакана пайвандтагларга уланган олма боғлари кенг жорий этилди ва пухта етиштириш технологияси ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқариш шароитида тупроқ-иқлим шароитларига боғланган ҳолда самарадорлиги аниқланган. Ўзбекистонда пакана ва ярим пакана боғларни етиштириш тех-нологиясини яратиш асосчиси О. К. Афанасьев ҳисобланади.

    Республикамизда мева-сабзавот соҳасини жа-даллаштиришга (интенсификация) давлатимиз катта эътибор беряпти ва сармоя сарфлаяпти. Боғдорчилик ва узумчиликни жадаллаштириш бу кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулотларни имкон бори-ча камроқ харажат билан олиш тушунилади.

    Бундан ташқари, олма етиштиришни янада ях-шилашда янги, серҳосил, меваси сифатли бўлган олма навларини синовдан ўтказиш ва уларни кенг ишлаб чиқаришга жорий қилиш, илғор агротехни-ка тадбирларини қўллаш, зараркунанда ва касал-ликларга қарши уйғунлашган ҳимоя усулларини амалиётга тадбиқ қилиш, олма касалликларига қарши курашда касаллик ривожланишини олдини олувчи ва даволаш хусусиятига эга препаратлар-дан фойдаланиш, олма кўчатларининг вирусдан тозаланган пайвандтагларда вируссиз навларни пайвандлаш орқали етиштириш, ҳосилни йиғиб олиш, қадоқлаш ва совуқхоналарда сақлаш усул-ларини янада такомиллаштириш ҳамда фермер ва агрономларнинг билимларини, замонавий боғдорчилик янгиликларига уйғун ҳолда, оши-ришларини таъминлаш зарур. Айниқса, пакана пайвандтагларда етиштирилаётган олма дарахт-ларини замонавий суғориш усулларидан бири бўлган томчилатиб суғориш тизимини қўллаш орқали ўстириш нафақат ҳосилдорликнинг юқори бўлишига, балки узоқ йиллар давомида сифатли мева олиш имкониятини яратади.

    Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни ривож-лантириш юзасидан бир қанча қарор ва фармон-лар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил якунлари бўйича 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида қишлоқ хўжалигини 2015 йилда ривожлантиришдаги устувор йўналишларидан бири янги агротехнологиялар ва замонавий тех-никалар ёрдамида қишлоқ хўжалигини интенсив усулларга ўтказиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб замонавий боғдорчиликни жадаллаштиришнинг энг самара-ли усули бу мевали дарахтларни пакана ва ярим пакана пайвандтаглардан фойдаланиб уларни симбағазларга бойлаб ўстириш ҳисобланади.

    кириш

  • 5

    Қандай боғлар интенсив боғлар дейилади

    Расм-1. 2 ёшли олма дарахти ҳосили. Голландия. Расм-2. Беш ёшли Жеромин навли олма дарахти ҳосили. Ўзбекистон.

    1. интенсив боғнинг анъанавий боғлардан фарқлари

    Интенсив боғнинг анъанавий боғлардан қуйидаги фарқлари мавжуд:

    ▪ Интенсив боғларга сифатли, баланд бўйли кўчатлар экилиши натижасида ажратилган жой-ни симбағазда қисқа вақтда тўлдиради ва нати-жада дарахт умрининг биринчи йилларида жуда кўп миқдорда қуёш нурлари тутилади. Дарахт ажратилган жойни қанчалик тез тўлдирса, мева шохлар шунчалик тез ривожланади ва гектарига олинадиган ҳосил максималлаштирилади.

    ▪ Дарахтларнинг зичлиги етарли даражада бўлиши керак. Биринчи йил охирида дарахтлар симбағазни тўлиқ ёки катта қисмини қоплашига эришиш зарур. Бунга эришишнинг ягона йўли 1,5–1,8 метрли кўчатларни экиб, уларни қисқартириб кесмасликдир. Шундай қилинса иккинчи йилдаёқ ҳосил олиш мумкин.

    ▪ Дарахтлар иккинчи йилда ҳосил бера бошлаши натижасида ўсиш ҳамда ҳосил бериш ўртасида мувозанат пайдо бўлади ва томирларнинг ўсиши чегараланади.

    ▪ Симбағазда дарахт шохлари қуёш нурлари осон тушадиган ҳолда шакллантирилади. Бу орқали кесиш, меваларни сийраклаштириш ва териш ишлари осонлашади.

    ▪ Дарахт мевали шохлари қалин бўлмайди. ▪ Томирлар зичлашиб ўсиши натижасида улар-нинг тезлиги сустлашади.

    ▪ Дарахт шох-шаббасининг деярли барча қисми ердан туриб бошқарилади.

    ▪ Боғдаги ишлар кичик техникалар орқали сама-рали амалга оширилади ва кимёвий препарат-лар самараси ортади.

    ▪ Интенсив боғларнинг кўп харажат талаб қилувчи меваларни дўл ва қуёшдан зарарланишига қарши тўрлар билан ёпиш пировардида иқтисодий томон-дан катта фойда келтиради. Тўр билан ёпилган боғларда мева кўриниши сифатли ва мўл бўлади.

    Интенсив боғ ва унинг иқтисодиёти тўғрисида боғбонлар қанча кўп маълумотга эга бўлишса, шун-ча ушбу соҳага бўлган эътибор ва қизиқиш ортишига ишонамиз.

    «Минг марта гапиргандан бир марта кўрган афзал» деган мақолга амал қилган ҳолда ушбу

    1. Қандай боғлар интенсив боғлар дейилади

    1. интенсив боғнинг анъанавий боғлардан фарқлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 52. 21-асрда мева етиштириш. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 63. кўчатларнинг экиш қалинлиги. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 64. дарахтларга ёруғлик тушиши. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 75. симбағаз/шпалера . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 86. нарвонсиз ишланадиган боғлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 8

  • 6

    Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари

    Расм-3. Кучли ўсадиган олма дарахтларининг шакли. Расм-4. Пакана дарахтларнинг 2-йилда гуллаши.

    қўлланмада биз 500 дан ортиқ расм ва чизмалар-дан фойдаландик.

    2. 21-асрда мева етиштириш

    даромад келтирадиган боғ. Боғнинг даромад кел-тириши жуда кўп омилларга боғлиқ. Мевали дарахт-ларни экишдан олдин жой ва ерни танлаш, ҳамда нав ва кўчатларга шакл бериш усули боғнинг келажагини белгилайди. Боғнинг иқтисодий ҳолати уни ташкил этилганидан сўнг қай даражада бозор талабларига жа-воб берадиган мева етиштиришига боғлиқ.

    Айниқса, дастлабки йилларида бир гектардан олина-ётган ҳосил миқдори жуда муҳим омиллардан биридир. Агар олма боғини ташкил этишда, навларни танлаш ва парваришлашда эскича фикрлаш ва усуллардан фой-даланиш давом эттирилса, келажакда ташкил этилади-ган олма боғларида етиштириладиган мева сифати ва миқдори паст бўлиши ҳамда касалликлар катта тало-фатлар келтириб чиқариши мумкин.

    Ўзбекистон боғдорчилигини ривожлантириш учун ўзимиздаги мавжуд тажриба ҳамда мева етиштирувчи илғор давлатларда тўпланган боғдорчилик тажрибала-ридан фойдаланиш юқори натижаларга олиб келади. Мева навларини ва шакл бериш усулларини Ўзбекистон шароитида текшириб кўриб, шундан сўнг кенг ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.

    Харидорлар меваларни нафақат кўриниши учун, балки таъми, мазаси, йириклиги, хавфсизлиги ҳамда соғлиққа фойдалилигини ҳам ҳисобга олиб харид қиладилар.

    3. кўчатларнинг экиш қалинлиги

    Кўп ва қисқа вақтда, шу билан бирга кўп ҳосил олиш учун экиш зичлиги, дарахт шакли ва якуний да-рахт ҳажми жуда катта аҳамиятга эга. Гектарига кам дарахт экиш ва катта ҳажмдаги дарахтларни парва-ришлаш даври ўтди, чунки улар янги интенсив усул-да экилган мевали дарахтлар билан ҳосилдорликда,

    Расм-5. Интенсив боғларда қўлланиладиган механизация воситала-ри ва теримни сама-рали ташкил этишда қўлланиладиган идиш.

  • 7

    Қандай боғлар интенсив боғлар дейилади

    мева сифати ҳамда ишчилар меҳнати унумдорлиги-да рақобат қила олмайди.

    Ишчиларнинг унумдорлиги, ишлаш хавфсизлиги ва уларни боғларга жалб этиш масалалари муҳим ҳисобланади.

    Боғларда кўплаб ишларни ердан туриб бажариш ишчиларни мевали боғларга жалб этишни ва улар-нинг меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятла-рини яратиб беради. Замонавий қишлоқ хўжалик кимё воситаларини сепувчи мосламалар касаллик ва ҳашаротларга қарши курашиш самарадорлигини оширади.

    Интенсив боғларда мевали дарахтлар ўсиш учун кўп жой талаб этмайди. Ўсиши учун керагидан ортиқ жойга эга дарахтлар эса катта илдиз ва шох-шабба тизимларини шакллантиради. Катта илдиз ва шохлар катта харажатли муаммоларни келтириб чиқаради.

    Мевали дарахтлар икки қисмга бўлинади – тутиб турувчи (илдиз, тана ва шохлар) ва мева берувчи (ён шохлар, гулкуртаклар, барглар, ўсувчи куртаклар ва мева). Сийрак экилган дарахтларда жойнинг кўп қисмини мева берувчи қисм эмас, балки тутиб турув-чи қисм эгаллайди.

    Аксинча, зич экилган, симбағаз (шпалер) билан тутиб туриладиган мевали дарахтларда мева берув-чи қисм кўпроқдир. Шу омилнинг ўзигина интенсив боғларнинг самарадорлигини оширади.

    Шундай қилиб, интенсив боғларда юқори ва до-имий ҳосилдорликка эришиш учун тутиб турувчи қисмининг ўсиш тезлигини замонавий усулларни қўллаган ҳолда камайтириб, кўпроқ мева берувчи қисмини ўстиришга эътиборни қаратиш жуда муҳим масалалардан ҳисобланади.

    Шунинг учун кўчатларни эрта экиш, иккинчи йил-дан ҳосил олиш, доимий ҳосил олиш, гулкуртакларни кўпроқ шаклланишига ёрдамлашиш, кесиш ва шакл беришни тўғри ташкил этиш, томчилатиб суғориш

    тизимидан фойдаланиш ва новдалар ўсишини се-кинлатувчи препаратлар қўллаш энг муҳим тадбир-лардан ҳисобланади.

    4. дарахтларга ёруғлик тушишиДарахтларга ёруғлик тушиши юқори ва бир маром-

    да бўлганда баландлиги ва ҳажми кичик дарахтлар катта дарахтлар каби юқори ҳосил ва йирик ҳажмли мева бера олади. Бўйи 4–5 метрга етган дарахтларда жуда кўп тутиб турувчи катта шохлар мавжуд. Катта шохлар жуда кўп озуқани захира учун олиб қўяди, шу сабабли улар мева етиштиришга ҳисса қўшмайди. Интенсив усулда дарахтларни зич экиш симбағаз ва дўлга қарши тўрлар ҳисобига катта харажатларни та-лаб этади.

    5. симбағаз/шпалера

    Интенсив пакана дарахтлар экилган боғларда иккинчи йилда ҳосил олиш, шакл бериш ва ўсишни тўғри амалга ошириш учун симбағаз ўрнатиш зарурдир.

    Расм-6. Кучли ўсувчи пайвандтагга уланган олма дарахтлари.

    Расм-7. Интенсив боғнинг умумий кўриниши.

  • 8

    Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари

    Расм-8. Эркин усулда шакл берилган олма дарахти. Расм-9. Симбағаз ҳамда тўр ўрнатилган интенсив боғ.

    Расм-10. Интенсив боғда дарахтларни баландлик мосламаларидан фойдаланиб кесиш ва ҳосилни йиғиш.

    Симбағаз дарахтларни шамолда тебранишини камайтириш орқали кўчат ўсишини 10-15% га тез-лаштиради ва томирларнинг ривожланишига кўмак беради. Кўчатлар шамол натижасида ўсишга сарф-лаши керак бўлган энергиянинг бир қисмини ўзини тутишга сарфлайди. Бундан ташқари, майда томир-лар зарарланади.

    Симбағаз ўрнатиш қиммат бўлишига қарамай ке-сиш, сийраклаш ва териш ишларига сарфланадиган харажатларни камайтириш имкониятини беради.

    6. нарвонсиз ишланадиган боғларБоғдаги ишларни нарвон ишлатмай бажариш

    иш унумдорлигини 30-50% га оширади. Бунга эри-шишнинг икки йўли мавжуд: дарахтлар бўйини паст

    ҳолда сақлаш ёки баландлик мосламаларидан фой-даланиш. Икки усулда ҳам ишчилар хавфсизлиги таъминланади.

    Нарвонлар ишлатилмаганда терим унумдор-лиги 50% га ортади. Мевалар тезроқ, осонроқ ва сифатлироқ терилади. Дарахтлар бўйи баланд бўлар экан, кесишга сарфланадиган вақт ҳам ортади. Па-кана дарахтларда кесиш ва мевани сийраклашти-риш баланд бўйли дарахтларга нисбатан 27% га унумлироқдир. Дарахт шох-шаббасининг қалинлиги 1 метрдан ошмаслиги ҳам меҳнат унумдорлигини таъминлайди. Шу билан бирга меҳнат унумдорлиги-га ижобий таъсир этувчи омил бу ҳосилнинг юқори бўлишидир!

  • Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi https://kitobxon.com/oz/asar/3267 saytida.

    Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси https://kitobxon.com/uz/asar/3267 сайтида.

    Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно найти на сайтеhttps://kitobxon.com/ru/asar/3267